Ижтимоий тармоқда номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, аёл 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабаб ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келган. Бу бўйича фуқаро 29 март куни туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, эркакка нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Шунингдек, 9 апрель куни ижтимоий тармоқда яна бир фуқаро 3 ва 5 ёшли вояга етмаган фарзандарини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган видео тарқалди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда.


