Эрлинг Ҳоланд яна рақибларини ортда қолдирмоқда. Мавсум энди бошланди, аммо энг яхши тўпурар масаласи аллақачон маълум бўлиб улгурди. Ҳужумчи тўрт турда тўққизта гол урди - бу Премьер-лига рекорди. Норвегияликнинг чемпионатдаги бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ голлари мавжуд. Премьер-лигада 70 та ўйинда 72 та гол урган футболчи учун бу ҳеч қандай янгилик эмаслиги, табиий.
У 2022/2023 йилги мавсумда «Сити» сафида дебют қилди ва ўша мавсумнинг ўзидаёқ 36 та гол билан лига рекордини ўрнатди. Аввалги рекорд Энди Коул ва Алан Ширерга тегишли бўлиб, уларнинг ҳисобида 34 тадан гол бор эди. Бу 1990 йиллар содир бўлган эди, ўшанда Англия чемпионатида 22 та жамоа қатнашган ва шунга мос равишда кўпроқ ўйинлар ўтказилган. Кейинчалик Ҳоланд бироз омадсиз мавсум ўтказди, аммо барибир 27 гол билан Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарига айланди.
Хосеп Гвардиола, "Манчестер Сити" бош мураббийи;
“Мен «Барселона»да 11 йил ўйнадим. Бу вақт ичида 11 та гол урдим. Бу ерда Ҳоланд аллақачон тўртта ўйинда тўққизта гол муаллифига айланди. Бир неча йил олдин Ҳоланднинг хет-трик қайд этиши оддий воқеага ўхшарди. Энди бу одатий ҳолга айланди".
Ҳоланд фақат аутсайдерлар билан ўйинларда устунлигини намойиш этади деган гаплар бор. Дарҳақиқат, Англияда бир ярим йил ичида у Премьер-лиганинг топ-клублари дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Аммо Чемпионлар лигасида у ҳақиқатан ҳам кучли рақибларга қарши кўп гол ура олмади. Аммо, унинг бу турнирдаги статистикаси ҳам чакки эмас; 39 ўйинда 41 та гол. Футболчи терма жамоа сафидаги 35 ўйинда 32 гол гол уришга муваффақ бўлган. Ҳоланднинг ўзига хослиги унинг жисмоний қобилиятлари ва мақсадга йўналтирилган ёндашувидадир. Гап шундаки, “Манчестер Сити” хавфли вазиятларни яратишга ҳаракат қилса, Ҳоланд бор эътиборини ҳужумни якунлашга қаратади. биргина “Вест Ҳем” дарвозасига яқинда киритилган голлардан бирини бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ўша ҳужумда Жек Греалиш, Матео Ковачич ва Рико Люис зарба бериши мумкин эди, бироқ уларнинг ҳар бири шеригини излашди. Шу орқали тўп Ҳоландга етиб келди ва у дарҳол зарба берди. Ўша гол 3-тур учрашувида ғалаба голи бўлди ва ҳужумчи август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ҳоланднинг ўйинини Криштиану Роналдунинг ўйинларига солиштириш мумкин. Португалиялик футболчи яқинда фаолиятидаги 900 ва 901-голларини киритиб, жаҳон рекордини қайд этди. Афсонавий футболчи ҳозир 39 ёшда ва 1000 та гол уриш учун курашмоқда. Ҳоланд ҳозир 24 ёшда, ҳисобида эса 286 та гол бор. Сўнгги икки йил ичида у мавсумда 56 ва 45 та гол урган. Айтишимиз мумкинки, форвард бир мавсумда ўртача 50 та гол киритмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум бошида форвард ҳар мавсумда 152 та гол уриш имконини берадиган натижага эришди. Бошқа томондан, ҳозир клублар миқёсида ўйинлар кўпайиб бормоқда. Ҳоланд терма жамоа билан ҳам йирик турнирларда майдонга тушиши мумкин. Демак, ҳужумчи мавсумда ўртача 50 та гол уриш имкониятини сақлаб қолиши мумкин. Шундай қилиб, норвегиялик 901 та голга эришиш учун 12,3 мавсумни шундай самарадорлик билан ўтказиши керак. Яъни, тахминан 36 ёшда у шундай натижага эришиши мумкин. 11,3 мавсумдан сўнг (35 ёшда) эса у Лионел Мессининг ҳозирги кўрсаткичига - 851 голга эриша олади.


