Ўзбекистон

Humans банкрот деб топилган

Марказий банк фойдаланувчиларнинг рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳолатига изоҳ берди.

Humans банкрот деб топилган

 

Ижтимоий тармоқларда “Humans” мобил иловасига бириктирилган банк карталаридан рухсатсиз маблағлар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича Марказий банк дарҳол чоралар кўриб, тезкор текширув жараёнларини бошлаганини маълум қилди.

 

Маълумки, “Humans companies” АЖ ҳамда “Octagram” АЖ ўртасида 2025 йил 10 апрелда тузилган шартнома асосида “Humans” мобил иловаси орқали мижозларга тўлов ва P2P пул ўтказмалари хизматлари кўрсатилган.

 

Шу билан бирга, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 14 октябрдаги қарори билан “Humans” МЧЖ банкрот деб топилган ва ушбу корхонанинг фаолияти 2025 йил 4 ноябрь куни тугатилган. “Humans” МЧЖнинг ягона муассиси — “Humans companies” АЖ ҳисобланади.

 

2025 йил 8 декабрь куни соат тахминан 08:30 да фуқаролардан “Humans” иловаси орқали карталардан маблағлар рухсатисиз ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Марказий банк ҳолат бўйича “Octagram” АЖ билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P хизматларини дарҳол тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

 

9 декабрь ҳолатига кўра, “Humans” мобил иловаси орқали “Octagram” АЖ томонидан амалга оширилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.

 

Айни вақтда:

 

  • Uzcard ва Ҳумо карталари орқали тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда;
  • Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти сақланиб қолган;
  • Барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик бўйича тезкор текширув ишлари давом этмоқда.

 

Натижалар юзасидан қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"