Ўзбекистон

Humans иши бўйича ўтказилган текширув ҳужжатлари ИИББга тақдим этилди — Марказий банк

Жабрланувчилардан яна мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Humans иши бўйича ўтказилган текширув ҳужжатлари ИИББга тақдим этилди — Марказий банк

 

2025 йил 9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Humans иловасига уланган банк карталаридан фойдаланувчилар рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўшанда Марказий банк ҳодисани расман тасдиқлаб, текширув ишлари бошланганини эълон қилганди. Ҳолат бўйича Zamon.uz ўрганиш олиб борган эди.

 

 

Марказий банкнинг маълум қилишича, Humans МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолат тўлиқ текширилган ва йиғилган маълумотлар ички ишлар идораларига топширилган.

 

Текширув  Octogram АЖ тўлов ташкилотида, Ҳуманс МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган ҳолда, Марказий банк фармойишига биноан ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди. Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилди.

 

Айни пайтда Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда. Фуқаролардан мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"