Жамият

Ҳунармандларга имтиёзли кредитлар берилади

Имтиёзли кредитлар ҳунарманднинг талаби бўйича нақд пул олиш имконияти билан тақдим этилади.

Ҳунармандларга имтиёзли кредитлар берилади

 

Қарорга кўра, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 миллиард сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, имтиёзли кредитлар ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кўзда тутилган шартлар асосида ажратилади. Чекланган сумма 225 миллион сўмгача.

 

Шунингдек, имтиёзли кредит ажратиш бўйича “oilakredit.uz” электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.

 

Жорий йилдан бошлаб “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда БХМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

 

Шу билан бирга, мустақил фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишда шогирдларга кетадиган ҳаракатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидия тўланади.

 

Шунча миқдордаги субсидиялар уста ҳунармандлар учун ҳам берилади. Бундан мақсад интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг тенг ярмини қоплашдир.

 

Эслатма. Бунда харажатлар БҲМнинг 25 баробаридан зиёд бўлмаслиги зарур.

 

Субсидия ажратиладиган ҳунармандлар ва шогирдлар ҳисоби “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан юритилиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Онлайн маҳалла” электрон платформаси билан интеграция қилинади.

 

Маълумот учун, 2022 йилдан “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари ҳам коммунал инфратузилма хизматларига аҳолига белгиланган тарифлар ва шартлар асосида ҳақ тўлайди. Мазкур тартиб фаолият юритиш жойидан қатъий назар амалиётга татбиқ қилинади. 

 

Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ажратаётган субсидия кимларга берилиши ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"