Hi-tech

Ижарада турувчи талабаларни тизимли назорат қилувчи мобиль илова яратилди

Қўқон давлат педагогика институтида ижарада турувчи талабаларни тизимли назорат қилувчи мобиль смартфон ва планшетлар учун “QDPI IJARA” деб номланган махсус илова яратилди.

Мазкур олий таълим муассасасида бугунги кунда 8 мингдан ортиқ йигит-қиз таҳсил олаётган бўлиб, уларнинг 608 нафари талабалар ётоқхонасида туради. 1 минг 520 нафари эса ижарада яшайди. Бошқа жойларда бўлгани каби бу ерда ҳам талабаларни тураржой билан таъминлаш, ижарада яшовчи талабалар билан индивидуал ишлашда ўз ечимини кутаётган муаммолар бор.

Мазкур ишлар доирасида янгиликка қўл урилиб, электрон илова яратилди. Илова ижарада яшайдиган талабалар ҳақида тўлиқ маълумот олиш, уларнинг манзилларини харитада кўрсатиб бериш, ижара манзилига қадар бошлаб бориши билан талабаларнинг устоз-мураббийлари, ота-оналари, институт раҳбарияти учун беминнат ёрдамчи бўлди.

Илова ҳозирча Android тизимида ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган бўлиб, тез кунларда унинг IOS операцион тизимлари учун версияси ҳам фойдаланишга тақдим этилиши режалаштирилган. “QDPI IJARA” иловасини Қўқон давлат педагогика институти расмий сайтидан  юклаб олиш мумкин.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.