1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илмий тадқиқот: одат шаклланиши учун қанча вақт керак?

Мутахассисларга кўра, инсонда эрталабки одатлар тезроқ шаклланади.

Илмий тадқиқот: одат шаклланиши учун қанча вақт керак?

Жанубий Австралия университети олимлари янги одатларни шакллантириш ўртача 59–66 кунни талаб қилишини аниқлади. Аммо бу одатни тўлиқ автоматизмга етказиш учун бир йилгача вақт кетиши мумкин.

 

2600 дан ортиқ иштирокчилар ўртасида ўтказилган тажрибада, одатларнинг шаклланишига таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Бунга қуйидагилар киради:

 

— Амални бажариш тез-тезлиги;

— Ушбу ҳаракатга сарфланган вақт;

— Жараён давомида олинган завқ ва ижобий ҳис-туйғулар.

 

Тадқиқот шуни кўрсатдики, эрталабки одатлар (масалан, уйғонишдан кейин бажариладиган ишлар) тезроқ шаклланади. Шунингдек, одат шаклланиши пайтида ҳис қилинадиган ижобий эмоциялар бу жараённи сезиларли даражада тезлаштиради. Айрим ҳолларда, одатни автоматлаштириш учун 335 кунгача вақт керак бўлиши мумкин.

 

Олимлар бу маълумотларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда самарали асос сифатида қўллаш мумкинлигини таъкидлашди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика