Жаҳон

Илон Маск Трамп маъмуриятини тарк этмоқда

У Трампга раҳмат айтиб, фаолияти якунига етганини билдирган.

Илон Маск Трамп маъмуриятини тарк этмоқда

Америкалик миллиардер, тадбиркор ва АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ўзининг ваколат муддати якунига етаётганини билдириб, президент Доналд Трампга миннатдорчилик изҳор қилди.

 

“Давлат ресурсларининг ортиқча сарф-харажатларига қарши курашиш имкониятини бергани учун президент Трампдан миннатдорман. DOGE ўз миссиясини давом эттиради ва давлат бошқарувининг ажралмас қисмига айланади”, — деб ёзди Маск Х (аввалги Твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Маск Трамп президентлик лавозимига келганидан сўнг ушбу лавозимга тайинланган эди. Ушбу мақом унга йилига 130 кун федерал ҳукуматга хизмат қилиш имконини берган. Бу муддат 20 январь – инаугурация кунидан бошлаб ҳисоблаб, май ойининг охирида ниҳоясига етади.

 

Маск аввалроқ CBS телеканалига берган интервьюсида Трампнинг “катта ва чиройли” солиқ ва буджет қонунидан ҳафсаласи пир бўлганини тан олган эди. Унга кўра, бу қонун давлат харажатларини қисқартириш борасидаги ҳаракатларга зарар етказади ва буджет тақчиллигини чуқурлаштиради.

 

Реутерс манбаларига кўра, Маск истеъфоси олдидан Трамп билан шахсан учрашмаган. Қарор эса "энг юқори даражада" қабул қилинган.

 

Апрель ойида эса Маск DOGE фаолиятига фақат ҳафтасига бир-икки кун вақт ажратиб, асосий эътиборни ўз компанияларига қаратмоқчи эканини билдирган эди.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"