Халқаро миқёсда энг таъсирли тадбиркорлардан бири бўлган Илон Маск Европа Иттифоқини тугатиш ва суверенитетни алоҳида давлатларга қайтариш кераклигини айтди. У бу фикрни Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғидаги постида баён қилди.
Маскнинг таъкидлашича, ЙИ институтлари миллий манфаатларни талаб даражасида ҳимоя қила олмаяпти. “ЙИ тугатилиши, суверенитет эса алоҳида давлатларга қайтарилиши лозим. Шунда ҳукуматлар ўз халқларининг манфаатларини янада самарали ифодалай олади”, — деб ёзди у.
Тадбиркор, шунингдек, Европа бюрократиясини кескин танқид қилди. Унинг айтишича, Брüсселдаги мураккаб бошқарув тизими “секин-аста, лекин муқаррар равишда Европани бўғиб қўяяпти”.
Маскнинг бу баёноти Европада интеграция масалалари, ички сиёсий баҳслар ва суверенитет мавзусидаги мунозаралар давом этаётган бир пайтда янграмоқда.


