Ўзбекистон

Имтиёзли уй, олийгоҳга гранд, бепул боғча ва тиббий ёрдам...

Бурчини бажариш чоғида яраланган ёки ҳалок бўлган ҳарбийлар ва хизматчиларнинг оиласига янги имтиёз ҳамда кафолатлар берилмоқда.

Имтиёзли уй, олийгоҳга гранд, бепул боғча ва тиббий ёрдам...

 

Шавкат Мирзиёев томонидан 13 март куни имзоланган фармонга кўра, ҳалок бўлган ҳарбийлар ва хизматчиларнинг оиласига бериладиган имтиёз ва кафолатлар кўлами кенгайтирилди.

 

Президент фармони билан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга бир қатор имтиёз ва кафолатлар берилмоқда. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланмоқда;

  • ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида у ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгиланмоқда;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига улар томонидан белгиланган миқдорларда (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача бўлган суммадан ошмаган ҳолда) маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилмоқда;

 

2023 йил 1 майдан бошлаб:

  • оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган пул таъминотининг (иш ҳақининг) 50 фоизи миқдорида белгиланади;

  • оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, 23 ёшга тўлмаган фарзандлари) даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади;

  • белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинган тақдирда, тураржой билан биринчи навбатдаги тартибда таъминланади;

  • қонунчиликда белгиланган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинсин;

  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ва (ёки) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) қарамоғида бўлган ота-онасидан бирига Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби татбиқ этилади (мулкида турар жой бўлмаган тақдирда).

 

2023 йил 1 июндан бошлаб:

а) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

в) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:

  • ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;

  • юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;

  • навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"