1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Интернетда 600 нафар фуқарони алдаб, 1 млрд сўм ўзлаштирган шахслар ушланди

Тўрт кишилик гуруҳ Telegram ва Instagram орқали “лимитлаш хизмати” таклиф қилиб, кредит маблағларини ўзлаштирган.

Интернетда 600 нафар фуқарони алдаб, 1 млрд сўм ўзлаштирган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида интернет орқали йирик фирибгарлик содир этган шахслар қўлга олинди. ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ва вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 600 нафарга яқин фуқаронинг 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

 

Аниқланишича, 2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг уч нафар шериклари Telegram ҳамда Instagram'да “лимитлаш хизмати” номи остида саҳифалар очган. Улар фуқароларга микромолия ташкилотларидан берилган кредит лимитларини “нақд қилиб бериш”ни ваъда қилган. Шу йўл билан улар ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлине савдо платформаларидан фойдаланиб, жами 1 миллиард 32 миллион сўмни ўз фойдаларига йўналтирган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчилар қамоққа олинган бўлиб, зарар миқдорини ундириш ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика