Сиёсат

Иордания подшоҳи Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Самарқандда сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Иордания подшоҳи Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25–26 август кунлари расмий давлат ташрифи билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

 

Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилади.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашади. Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар ва битимлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"