Жаҳон

Иқлим ўзгариши сабаб йилига 250 минг киши қурбон бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада сўнгги таҳлилларни эълон қилди.

Иқлим ўзгариши сабаб йилига 250 минг киши қурбон бўлиши мумкин

 

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар сайёрамиз аҳолиси саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Аномал иссиқ, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, музликлар эриши, денгиз сатҳининг ko‘tarilishi... Буларнинг барчаси Ер шарининг қатор нуқталарида ўлим ҳолатлари ва касалликлар сони ортишига олиб келяпти.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борадаги сўнгги таҳлилларни эълон қилди. Унга кўра сўнгги 130 йил ичида глобал ҳарорат тахминан 0,85 даражага ошган. Сўнгги 25 йил ичида глобал исиш тезлиги ҳар ўн йилда 0,18 даражадан кўпроққа тезлашган. Кейинги 20 йил ичида 65 ёшдан катта инсонлар ўртасида жазирама ҳароратдан вафот этиш кўрсаткичи 70 фоизга ошган.

 

ЖССТ ҳисоботида 2030–2050 йилларда иқлим ўзгариши ҳар йили 250 минг одамнинг ўлимига олиб келиши келтирилади. Хусусан, глобал исиш нтижасида 38 минг кексанинг жазирама туфайли жон беради.

 

Таъкидланишича, иқлим ўзгариши нафақат метеорологик кўринишларга, балки ижтимоий ва экологик саломатлик омилларига ҳам таъсир қилади. Булар: тоза ҳаво, хавфсиз ичимлик суви, этарли озиқ-овқат таъминоти ва бошқалар. Натижада глобал исиш ортидан юзага келадиган касаллилкар, хусусан, диарея туфайли 48 минг; безгак туфайли 60 минг; болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги сабабли 95 мингта ўлим қайд этилиши айтилмоқда.

 

Бундан ташқари, тоза ичимлик суви танқислиги 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бирига айланган. 2030–2050 йиллардаги иқлим ўзгаришлари оқибатида тоза ичимлик суви янада танқислашади.

 

Сифатсиз сув ичиш вабо, тиф иситмаси, дизентерия, салмонеллёз каби юқумли касалликларни келтириб чиқариши, шунингдек, бу юқумли бўлмаган касалликлар: овқат ҳазм қилиш, юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. ЖССТ бош директори Тедрос Гебреесуснинг маълум қилишича, агар вазият ўнгланмаса, келгуси ўн йилликда иқлим ўзгариши билан боғлиқ омиллар ҳар йили 250 минг кишининг умрига зомин бўлади. Чунки, ҳозир уч миллиарддан ортиқ инсон худди шундай экологик мураккаб минтақаларда яшайди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

custom img

НАТО Эрон билан боғлиқ можарога аралашмайди — Марк Рютте

НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, альянсда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясида қатнашиш бўйича “ҳеч қандай режалари йўқ”.

custom img

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

custom img

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Доналд Тармпнинг айтишича, унинг ўзи Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилган.

custom img

Хоманийниг ўғли Мужтабо Хоманаий янги олий раҳбар этиб сайланди — Iran International

Эронлик сиёсатчилардан фарқли равишда, Мужтaбо оммавий чиқишлардан четда бўлиб, фаолиятини сояда олиб борган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"