Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси марказига 6 та тарихий китоб топширилди

Уларнинг 3 таси қўлёзма ва 3 таси тошбосма асарлар.

Ислом цивилизацияси марказига 6 та тарихий китоб топширилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси янги қўлёзма ва тошбосма асарлар билан бойиди. Марказ директори, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Фирдавс Абдухолиқов мазкур кутубхонанинг нодир қўлёзмалар фондига ўз коллекциясида сақланаётган олтита тарихий манбани ҳадя қилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Азимжон Ғофуровнинг таъкидлашича, шундан 3 таси қўлёзма ва 3 таси тошбосма асарлар бўлиб, уларнинг барчаси тўлиқ, яхши сақланган, эътиборга молик асарлардан. 

 

Шулардан бири, Фахриддин Али ибн Ҳусайн ал-Кошифий Сафийнинг “Рашаҳот айнул ҳаёт” асари. Бу асар халқ тилида “Рашаҳот ал-уюн” номи билан машҳур бўлган. Асарда ислом оламида машҳур бўлган тасаввуф тариқасидаги авлиё зотларнинг таржимаи ҳоллари, улар билан содир бўлган воқеалар ёзилган. Асар 1151/1738 йил хаттот Муҳаммад Салоҳ ибн ал-Мабрур Абдушукур томонидан кўчирилган. 

 

 

 

Шаръий масаладларга оид “Мухтасар виқоя маъа жўнг” асари ҳам бор. Асарга қози томонидан масалаларга мос ҳаётий воқеотлар ёзилган. У араб-форс тилларида бўлиб, 1236/1820 йил кўчирилган.

 

 

Шунингдек, ҳадя қилинган манбалар – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фондига тақдим қилинган асарлар орасида мерос илмига оид “Фароиз” асари шарҳи, мадрасаларда дарслик сифатида ўтилган “Талимул мутааллим”, “Мунъятул-мусоллий”, “Тажвид” асари қўлёзмалари, Имом ал-Бухорийнинг 1893 йилда Мисрда нашр қилинган “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўплами, тиббиётга оид “Мезон-ут-тибб” асарининг 1894 йилда босилган тошбосма нусхаси, Эвклиднинг (тах. мил.авв. 325-265 йилларда яшаган қадимги юнон математиги, геометриги) 1910 йил араб тилида чоп этилган “Усул ал-ҳандаса вал ҳисоб ли-Иқлидис” асарлари ҳам бор.

 

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

custom img

Тошкентда талабалар ва уй эгаси ўртасида ижара пули сабаб жанжал юз берди

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда ҳамда ҳужжатларни туман судига юбориш режалаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

Мазкур ҳудудлардаги ишчи комиссиялар лойиҳаларни амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқмагунча чеклов сақланиб қолади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади — CNN

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"