Жаҳон

Исроил дунёнинг энг обрўсиз мамалакати деб топилди

2025 йилда Исроил Nation Brands Index рейтингида охирги ўринни эгаллади.

Исроил дунёнинг энг обрўсиз мамалакати деб топилди

 

2025 йил якунларига кўра, Исроил давлатлар ўртасидаги глобал обрў-эътибор рейтингида энг қуйи поғонани эгаллади. Бу ҳақда мамлакатларнинг халқаро имижини баҳоловчи Nation Brands Index тадқиқоти маълумотларида қайд этилган.

 

Ҳисоботда таъкидланишича, бу кўрсаткич Исроил учун сўнгги 20 йил ичидаги энг паст натижа ҳисобланади. Рейтингда давлатларнинг туризм салоҳияти, аҳолиси, маданий имижи, иммиграция жозибадорлиги, экспорт маҳсулотлари ва бошқарув тизимига бўлган ишонч даражаси баҳоланган.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, Исроилга нисбатан салбий муносабатлар нафақат ҳукумат сиёсати, балки мамлакат фуқароларига бўлган қарашлар даражасида ҳам кучайган. Бунга асосий сабаб сифатида Ғазо сектори ва Қуддусдаги ҳарбий можаролар кўрсатилган.

 

Шунингдек, Исроил маҳсулотлари ва экспортига бўлган ишонч пасайгани қайд этилиб, халқаро бозорларда “Made in Israel” белгиси остидаги маҳсулотларга нисбатан бойкот кайфияти сақланиб қолаётгани билдирилган.

 

Маълумотларга кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазо ҳудудида юз берган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 71 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Ушбу ҳолатлар фонида Исроилга нисбатан салбий фикрлар фақат Араб ва мусулмон давлатларида эмас, балки Европа ҳамда Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам кенгайиб бормоқда.

 

Pev Research ва YouGov томонидан ўтказилган сўнгги сўровномалар натижаларига кўра, 2025 йилда АҚШда аҳолининг 53 фоизи Исроилга салбий баҳо берган. Европада эса Буюк Британия, Франция, Германия, Дания, Испания ва Италияда респондентларнинг аксарияти Исроилга нисбатан танқидий муносабат билдирган. Айниқса, ёшлар ва Ғарбий Европа мамлакатларида ижобий қарашларнинг камайиши Исроилнинг халқаро обрўси ва иқтисодий истиқболларига жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"