Исроил Ғазо секторига янги зарбалар берди
Аввалроқ АҚШ Президенти Ғазо урушининг тугаганини эълон қилган эди.

25 октябр куни Исроил қўролли кучлари Ғазо секторининг марказий ҳудудларида янги ҳужумлар амалга оширди. Бу ҳақда “TASS” агентлиги хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, зарба “Нусейрат” туманида йўналтирилган бўлиб, нишон сифатида Исломий Жиҳод гуруҳи жангарий фаолияти тахмин қилинган шахслар танланган.
Исроил армияси баёнот беришича, ушбу ҳужумлар радикал кучларнинг эҳтимолий ҳужумларини олдини олиш мақсадида зарур тадбир сифатида амалга оширилган. Бундай операциялар икки томон орасида тинчликни сақлаш бўйича келишувга қарамай давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрда АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторида уруш тугаганини эълон қилган эди, шунингдек, ХАМАС охирги гаравдегиларни озод қилган ва Исроил эса жавобан 1 966 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилган эди. Бироқ 25 октябрги зарбалар келишувнинг барқарорлигига жиддий синов бўлмоқда.
Сўнгги ҳужумлар Ғазо ҳудудида гуманитар вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлиги ҳақида халқаро ҳамжамият огоҳлантирмоқда. Ёрдам ташкилотлари блокада ва йўллардаги чекловлар туфайли зарур ёрдам жиҳозларини Ғазога етказиш имконияти чекланганлигини билдирган.







