“Исломий жиҳод” жангарилари жума кунидан буён Исроилга 580 дан ортиқ ракета учирди, деб хабар берди “The Jerusalem Post” нашри.
Айни вақтда Исроил ҳудудига 450-470 та ракета етиб келган, 120 таси Ғазо секторига қулаган.
Отилган ракеталар аҳоли пунктларига хавф туғдирса, улар ID-ракетага қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилади. Сўнгги кунларда ракеталарини тутиб олишга уринишларнинг 97 фоизи муваффақиятли бўлди. Баъзи ракеталар Исроил аҳоли пунктлари ҳудудида портлаган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Исроил жума кунидан бери “Исломий жиҳод”га қарши махсус операция ўтказмоқда.


