Жаҳон

Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи ҳужайрани топди

У организмда қаригaн ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам беради.

Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи ҳужайрани топди

Исроиллик тадқиқотчилар инсон организмда қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам берадиган янги иммун ҳужайралар турини аниқлади. Катта илмий қизиқиш уйғотган ушбу кашфиёт Nature Aging журналида чоп этилган бўлиб, биологик қаришнинг асосий механизмларини тушунишда янги саҳифа очди.

 

Олимлар CD4-Eomes деб аталадиган махсус T-ҳужайра турини топди. Бу ҳужайралар организмда “senescent” — яъни қаригaн ва зарарли ўзгаришларга учраган ҳужайраларни аниқлаб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Senescent ҳужайраларнинг ортиши қариш, тўқималарнинг заифлашуви, яллиғланиш ва кўплаб касалликларнинг ривожланишида муҳим омил саналади.

 

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шунu кўрсатдики, агар CD4-Eomes ҳужайралари камайтирилса, қаригaн ҳужайралар тез кўпаяди, мушаклар ва органлар фаолияти сустлашади, ҳатто умр давомийлиги қисқаради. Аксинча, уларни сақлаб қолиш ёки кучайтириш қаришни секинлаштиришга ёрдам беради.

 

Тадқиқотчилар бу ҳужайра тури инсонларда ҳам мавжудлигини тасдиқлади. Қизиқарли жиҳати шундаки, CD4-Eomes ҳужайралари узоқ умр кўрган айрим шахсларда — 100 ёшдан ошган “супер ёши катта” инсонларда — кўпроқ учраган. Бу ҳолат уларнинг иммун тизими қаришга қарши фаол курашган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

 

Мазкур кашфиёт қаришга қарши келажак терапиялар учун янги йўналиш очиши мумкин. Тадқиқотчилар фикрича, агар CD4-Eomes ҳужайраларини сунъий равишда кўпайтириш ёки фаоллаштириш имконияти яратилса, senescent ҳужайраларни назорат қилиш осонлашади ва соғлом умр давомийлиги оширилади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи ҳужайрани топди