Истанбулда 6 қаватли бино қулаб тушди
Ҳозирда бино тўлиқ эвакуация қилинган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса пайти бино демонтаж қилишга тайёрланаётган эди.
Вайроналар остида қанча одам борлиги ҳозирча номаълум. Воқеа содир бўлган жой ўраб олинган, қидирйв ишларига кинологлар жалб қилинган.
Маълумотларга кўра, бино вайронкор зилзиладан кейин хавфли деб топилган, унинг структурасининг барқарорлиги шубҳа остида эди. Кўплаб экспертизалардан сўнг уни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.







