Жаҳон

Истанбулда тезюрар метро линияси ишга туширилди

Ушбу метро линиясида саёҳат қилиш бир ой давомида бепул.

Истанбулда тезюрар метро линияси ишга туширилди

 

Янги Истанбул аэропортида метро линияси лойиҳаси билан Туркия бутун дунёга метро қурилиши соҳасида ўзининг кучи ва имкониятларини исботлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 34 километрлик метро линиясининг очилиш маросимида маълум қилди.

 

Туркия президентининг қайд этишича, саккизта бекатни ўз ичига олган янги метро линияси Кайитхона туманидан Истанбул аэропортигача бўлган масофани 24 дақиқада босиб ўтади.

 

«Кунига 800 минг йўловчини ташийдиган янги метро линиясининг очилиши Истанбул учун тарихий воқеадир», — деди Эрдоған.

 

Туркия раҳбари қурилиш жараёнида маҳаллий материаллардан фойдаланган турк муҳандислари меҳнатини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, мамлакат президенти Истанбул аэропортидан Халкали вилоятигача бўлган метро линиялари, шунингдек, пойтахтдаги бир қанча бошқа метро линиялари қурилиши давом этаётганини эслатди.

 

«Бу лойиҳаларнинг барчаси амалга оширилгач, Истанбул темир йўл тизимларининг умумий узунлиги 380 километрдан ошади», — деди Эрдоған.

 

Истанбул темир йўл қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дунё шаҳарлари орасида биринчи ўринда туради. Кайитхона — Истанбул аэропорти метро линиясида саёҳат бир ой давомида бепул.

custom img

Россия Эронга АҚШ кучлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим қилмоқда, Хитой эса молиявий ёрдам бермоқчи

Қўшма Штатлар мудофаа вазири АҚШ-Исроил ва Эрон урушида Россия билан Хитой муҳим рол ўйнамаётганини билдирган.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"