1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

ISW: Россия Ғарбни қўрқитиш мақсадида “ядро шантажи”ни давом эттирмоқда

Таҳлилчилар РФнинг Стратегик ҳужумкор қуроллар бўйича шартнома

ISW: Россия Ғарбни қўрқитиш мақсадида “ядро шантажи”ни давом эттирмоқда

 

 Россия Стратегик ҳужумкор қуроллар бўйича шартнома музокараларига қайтиши эҳтимоли кам. Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари хулосасига кўра, Москва Украинага Ғарб давлатлари ҳарбий ёрдамини секинлаштириш учун ядро шантажидан фойдаланади.

 

Таҳлилчилар Энтони Блинкен ав Сергей Лавровнинг Деҳлидаги G20 саммити доирасида учрашувига эътибор қаратишган. Унда АҚШ давлат котиби россиялик ҳамкасбини Стратегик ҳужумкор қуроллар бўйича шартномани тўхтатиш бўйича қарорни бекор қилишга чақирган. Шунингдек, Украина урушидан қатъий назар АҚШ ва Россия билан стратегик ядро қуролларини назорат қилиш масаласида Вашингтоннинг ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

 

Бундан ташқари, Америка бош дипломати Россия томонини урушни тўхтатишга, музокараларни бошлашга ва қўлга олинган америкалик Пол Уиланни озод қилишга чақирган.

 

Шу билан бирга экспертлар РФ расмийларининг шартнома бўйича кенг қамровли музокара бошлашига ишонмаяпти.

 

Экспертларнинг фикрича, Москванинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳамон паст. Аммо Ғарбни қўрқитиш мақсадида ядро эскалацияси таҳдидларини давом эттирмоқда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика