1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Италия Бош вазири тантанали кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди.

Италия Бош вазири тантанали кутиб олинди

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

 

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

 

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

 

Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика