1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жаҳон футболи юлдузларининг севимли машғулотлари

Улар орасида барабан чаладиганлари ҳам бор.

Жаҳон футболи юлдузларининг севимли машғулотлари

 

 

Дунёга машҳур футбол юлдузларининг тўп тепишдан бошқа ўзига хос севимли машғулотлари бор. Қуйида бу ҳақда қизиқарли маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

 

Гарет Бейл

 

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси гольф ўйини жинниси ҳисобланади. Ҳатто, уни дўстлари Гольфер лақаби билан аташади. “Реал”даги жамоадошлари ҳам уни шундай чақиришган.

 

Серхио Рамос

 

Рамоснинг коллекциясида “Бенкси”, “Фил Фрост”, “Мануэл Леон Морено” асарлари мавжуд. У бу санъат асарларига қизиқишини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан ҳам билиб олиш мумкин.

 

Ҳектор Беллерин

 

Беллерин жаҳон футболида мода оламига қизиқиши юқори бўлган ўйинчилардан бири. У тез-тез мода шоуларига ташриф буюради. Ҳатто футболчи ўзининг шахсий коллекциясини яратган.

 

Френк Лемпард

 

Лемпард болалар учун китоб ёзишни яхши кўради. У бир қатор нашрларнинг муҳаррирлари билан китоблар устида ишлайди.

 

Томас Мюллер

 

Мюллернинг отхонаси бор. У кўплаб шахсий отларга эгалик қилади. Ҳайвонларни кўчиришдаги қийинчилик туфайли Мюллер клубини алмаштириш ҳақида умуман ўйламайди.

 

Петр Чех

 

Чех нафақат ажойиб дарвозабон, балки яхши барабанчи ҳам. Фаолиятининг охирида машҳур барабанчи Рожер Тейлор билан бирга барабан чалишга муваффақ бўлган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика