Спорт

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шахматчиси бўлди

Шунингдек, ёшлар ва махсус йўналишларда ҳам энг яхшилар аниқланди.

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шахматчиси бўлди

 

10 январь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан 2025 йил якунлари ва 2026 йилга мўлжалланган режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда мамлакатда шахмат тизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар эълон қилиниб, йил давомида энг юқори натижа кўрсатган спортчилар ва мутахассислар тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Федерация маълумотига кўра, 2025 йилги FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши шахматчиси” деб топилди. Аёллар ўртасида эса Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умида Омонова йилнинг энг яхши аёл шахматчиси сифатида эътироф этилди.

 

Шунингдек, ёшлар ва махсус йўналишларда ҳам энг яхшилар аниқланди. 12 ёшгача бўлганлар орасида Нурмуҳаммад Нематиллахонов ва Хуснора Хусниддинова, 20 ёшгача бўлганлар орасида Афруза Ҳамдамова ҳамда Муҳиддин Мадаминов ғолиб деб топилди. Пара шахмат йўналишида Марсел Шоюсупов ва Селби Какишева энг яхшилар сифатида тақдирланди.

 

Бундан ташқари, фахрий шахматчи Ўктам Шералиев, энг яхши ҳакам Комилжон Азизов, шахмат таҳлилчиси Улуғбек Тиллаев ва шарҳловчи Антон Ким алоҳида эътироф этилди. Тадбир якунида барча ғолибларнинг ютуқлари Ўзбекистон шахматининг нуфузи ва келажаги учун муҳим экани алоҳида таъкидланди.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"