1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

Осиё чемпионлари кейинги босқичда Италияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

Қатарда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/16 финал учрашувида Хорватияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Асосий вақтда ҳисоб 1:1 бўлганидан кейин, пеналтилар сериясида Ислом Исмоилов шогирдлари 4:3 ҳисобида ғолиб бўлди. Шунингдек, Неъматуллоҳ Рустамжонов бир зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

 

Учрашувнинг ягона голлари 24-дақиқада Садриддин Ҳасанов ва 80-дақиқада Тино Кусанович томонидан киритилди. Пеналтилар сериясидаги муваффақият Ўзбекистонни 1/8 финалга олиб чиқди, у ерда жамоа Италия билан баҳс олиб боради.

 

Ўзбекистон жамоаси таркибида Иброҳим Шокиров, Муҳаммад Ҳакимов, Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбаев, Сайфиддин Содиқов ва бошқа асосий ўйинчилар майдонга тушишди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика