1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Женнифер Лопез концертига бепул автобуслар йўлга қўйилди

Бунёдкор стадиони олдидаги кўчалар бутунлай ёпилади: концерт тугагач автобуслар фуқароларни манзилга қайтариб олиб келади.

Женнифер Лопез концертига бепул автобуслар йўлга қўйилди

Бугун бўлиб ўтадиган Женнифер Лопез концерти муносабати билан "Тошшаҳартансхизмат" томонидан махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Ушбу автобуслар концертга бориш ва ундан кейин қайтишда фуқароларга бепул хизмат кўрсатади.

 

Автобуслар қуйидаги манзиллардан ҳаракатланади:

 

  • Ситй Малл савдо-кўнгилочар мажмуаси олдидан

 

  • Ҳятт Регенсй меҳмонхонаси олдидан

 

  • Ҳумо Арена муз саройи олдидан

 

Автобуслар соат 16:00 дан бошлаб қатнайди ва тўхтовсиз, бепул ҳаракат қилади. Транспорт воситаларининг олд ойнасида “Бунёдкор стадиони” ёзуви бўлади — шу ёзув орқали автобусни таниб олишингиз мумкин.

 

Концерт якунлангач, айнан шу автобуслар орқали фуқаролар ўз чиқиш манзилларига қайтарилади.

 

Маълумот учун, Тошкентда Женнифер Лопез концерти ўтказилиши сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади.

 

7 август куни соат 12:00 дан 23:00 га қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:

 

  • Чўпонота—Қатортол кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

 

  • Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор—КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

 

  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика