1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Женнифер Лопес ва Бен Аффлек турмуш қурди

Бу жуфтлик биринчи марта 2002 йилда унаштирилган, аммо икки йилдан сўнг ажрашишганди.

Женнифер Лопес ва Бен Аффлек турмуш қурди

 

Хабарга кўра, никоҳ шанба куни Лас-Вегас шаҳрини ўз ичига олган Невада штатининг Кларк округида тузилган. Женнифер Лопес фамилясини Женнифер Аффлек деб ўзгартиради.

 

Бен Аффлек ва Женнифер Лопес 2002 йилда суратга олиш майдончасида танишган ва 2003 йилда унаштирилган. Бироқ кейинги йили ОАВнинг ҳаддан ташқари эътибори туфайли муносабатларни узган.

 

Ўтган йили эр-хотиннинг яна бирга экани ҳақидаги хабар юлдузларнинг мухлисларини ҳайратда қолдирди. Чунки улар ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда романтик фотосуратлари ва видеоларини жойлаштира бошлади. Айрилиқдаги 17 йил ичида Лопес бир неча марта унаштирилган ва 2004 йилдан 2014 йилгача қўшиқчи Марк Энтони билан турмуш қурган. Уларнинг иккита умумий фарзанди бор. Бу Лопеснинг тўртинчи никоҳи бўлади. Аффлек эса 2005 йилда актриса Дженнифер Гарнерга уйланган. Аммо 2018 йилда ажрашишган. Уларнинг учта фарзанди бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика