Жиззах вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Kun.uz манбасининг хабар беришича, воқеа 17 декабрь куни соат 03:20 атрофида Шароф Рашидов тумани Сайҳон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тошкент–Термиз» автомобиль йўлида юз берган.
Маълум қилинишича, Самарқанддан Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Howo юк машинасининг тиркамасига бориб урилган. ҲодисагаIsuzu ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Isuzu ҳайдовчиси — 1996 йилда туғилган Ш.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.


