Жонсон Елизавета II билан сўнгги учрашувини эслади
Марҳум қиролича собиқ бош вазирни ҳайратлантирган.

Марҳум қиролича Елизавета II сўнгги кунларда максимал даражада сиёсатга эътибор қаратганди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
“У геосиёсатга, Буюк Британия сиёсатига фаол эътибор қаратганди, 1950 йиллардаги давлат арбобларидан иқтибос келтираётганди, бу ўта ноодатий эди. Ва у жуда ёрқин бўлиб кўринганди”, – деган у BBC’га берган интервьюсида.
Жонсон ўтган сешанбада қироличанинг Балморал саройида истеъфо берганди. Шундан кейин Елизавета II янги бош вазир Лиз Трассни қабул қилган.
Бу қироличанинг бутун фаолияти давомида янги ҳукумат раҳбарининг илк қабули Букингем саройида ўтказилмаган ягона ҳолат ҳисобланади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қиролича Елизавета Иккинчи вафоти муносабати билан таъзия билдирганди.







