Жаҳон

ЖССТ жиддий огоҳлантириш билан чиқди

Агар Ғазога тез орада ёрдам берилмаса, ҳудуддаги вазият бутунлай назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга келади.

ЖССТ жиддий огоҳлантириш билан чиқди

 

Атиги 24 соат ичида Ғазога гуманитар ёрдам етказилмаса, ҳудуддаги вазият бутунлай назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга келади. Ёқилғи ва сув таъминоти 24 соат учун етарли холос, ундан кейин ҳақиқий фалокат содир бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий раҳбари Аҳмад ал-Мандҳари маълум қилди. 

 

Унинг огоҳлантиришича, агар Ғазога тез орада ёрдам берилмаса, шифокорлар беморлар учун ўлим гувоҳномаларини тайёрлаши кераклигидан огоҳлантирилган. Ҳудуддаги шифохоналар қулаш арафасида. ЖССТ берган хабарга кўра, ёқилғи ва электр қуввати бўлмаса, шифокорлар "имконсиз танлов қилишга" ва "келаётган беморларни саралашга" мажбур бўлишади.

 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳатто ҳожатхонага бориш, душ олиш ва кийим ювиш каби кундалик ишлар ҳам деярли имконсиз. Улар шўр, тозаланмаган муслук сувини ичишга мажбур. Айримлар денгиз яқинида қудуқ қазишга киришган.

 

Бундан ташқари, Ғазо кўчаларида тўпланган чиқинди инфекция ва касалликлар тарқалишига замин яратмоқда.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"