ЖССТ жисмоний фаоллик бўйича ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра 2020-2030 йилларда камҳаракатлик туфайли 500 миллион одам олдини олиш мумкин бўлган ноюқумли касалликларга чалинади.
Ташкилот бу касалликни даволашга 300 миллиаард доллардан кўп пул сарфланишини таъкидлаган. Касалликнинг қарийб ярми (47%) гипертония, 43%и эса депрессия сабабли юзага келади.
Барча ҳолатларнинг 3/4 қисми даромад даражаси ўртача бўлган мамлакатларда кузатилади.
Шунингдек ҳисоботда COVID-19 пандемияси жисмоний фаолликнинг касалликлардан тузалишга таъсирини исботлагани айтилади.
Аввалроқ ЖССТ Европада коронавируснинг янги тўлқини тарқалаётганини айтганди.


