Сиёсат

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сеулдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Корея ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда



Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ли Чже Мён иштирокида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.



Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича имзоланган ҳужжатлар тўплами икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган.



Келишувлар транспорт ва авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, умумий ва мактабгача таълим каби соҳаларни қамраб олган.



Шунингдек, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда архив иши бўйича ҳам ҳамкорликни ривожлантиришга оид ҳужжатлар имзоланди.



Мазкур келишувлар Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини амалий мазмун билан бойитиш ва янги йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда | Zamon.uz