Сиёсат

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди

2027 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади.

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди


Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Президенти Ли Чже Мён билан музокара ўтказди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.



Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил кенгайиб бораётганини қайд этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокидаги 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Кореянинг йирик компаниялари, жумладан, «Samsung», «LG», «Lotte», «Youngone» ва «KIA» мамлакатимиз бозорида фаол ишламоқда.



Кореядан Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 8 миллиард доллардан ошган. Жиззахдаги «KIA» автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, Миллий болалар тиббиёт маркази ҳамда Устюрт газ-кимё мажмуаси ҳамкорликнинг йирик лойиҳалари қаторидан жой олган.



Музокараларда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг савдо, инвестиция, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма каби устувор йўналишлари белгиланди. Ташриф доирасида қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалардан иборат янги инвестиция портфели шакллантирилиши қайд этилди. Шунингдек, Корея Эксимбанки билан 8 миллиард долларлик Стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди.



Томонлар илғор технологиялар, ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, тиббиёт, фармацевтика ва бошқа юқори технологияли йўналишларда инновацион ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Ҳарбий-техник соҳадаги алоқаларни, жумладан, мутахассислар тайёрлаш ва қўшма тадбирларни ривожлантиришга ҳам тайёрлик билдирилди.



Таълим ва кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда Ўзбекистонда Жанубий Корея университетларининг тўртта филиали фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, KOICA кўмагида ташкил этилган бешта касб-ҳунарга ўқитиш маркази ёшларни замонавий касбларга тайёрлашга хизмат қилмоқда.



Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам келишувга эришилди. Икки давлат ўртасида илк бор ўтказилган Ҳудудлараро форум юқори баҳоланиб, навбатдаги форумни Самарқанд шаҳрида ташкил этиш режалаштирилди.



Маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида 2027 йилни Ўзбекистон ва Корея ўртасида «Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили» деб эълон қилишга келишиб олинди. Давлат раҳбари Ўзбекистондаги корейс диаспораси икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамловчи муҳим «маънавий кўприк» эканини таъкидлади.



Музокаралар якунида томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги қатор масалалар бўйича позициялари яқинлигини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.