Жаҳон

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европада табиий газ нархи Форс кўрфазидан етказиб беришдаги эҳтимолий узилишлар ҳақидаги хавотирлар фонида кескин ошди. Инвесторлар, хусусан, Ҳормуз бўғозининг блокланиши Яқин Шарқдан суюлтирилган табиий газ (СTГ) экспортига узоқ муддатли таъсир кўрсатишидан хавотирда.

 

DW ёзишича, 14 сентябрь куни Амстердамдаги ТТF биржасида бир ойлик етказиб бериш учун базавий газ фьючерслари нархи 5 фоиздан кўпроққа ошиб, мегаватт-соатига 83,75 еврога етди. Бу 2022 йил охиридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди.

 

DPA агентлиги маълумотларига кўра, бозордаги ўсишга Яқин Шарқдан СTГ етказиб беришдаги эҳтимолий узилишлар ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлмоқда.

 

Нефть нархи ҳам ошди

 

14 сентябрь куни нефть нархлари ҳам 2 фоиздан кўпроққа кўтарилди. Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 107 доллардан ошган бўлса, WTI нархи 103 долларга яқинлашди.

 

2026 йил бошидан буён Европада газ нархи қарийб уч баравар ошди. Brent маркали нефть эса шу даврда қарийб 80 фоизга қимматлашди.

 

Шу билан бирга, Brent нархи апрель ойи охирида қайд этилган бир баррель учун 126 доллардан юқори оралиқ чўққидан анча паст даражада қолмоқда.

 

Яна бир муҳим транспорт йўналишига таҳдид кучайди

 

Қизил денгиздаги Боб ал-Мандаб бўғозида ҳам вазият кескинлашмоқда. Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ямандаги ҳусийлар 11 сентябрь куни бўғоз устидан назоратни қўлга олганини маълум қилди.

 

Саудия Арабистони эса ҳусийлар томонидан амалга оширилган дрон ҳужумларидан сўнг «Шарқ-Ғарб» нефть қувури фаолиятини вақтинча тўхтатди. Саудия Арабистони Яманда ҳукумат кучларини қўллаб-қувватламоқда.

 

Германия ва Европанинг бошқа давлатлари қиш мавсуми бошланишидан олдин газ омборларидаги захираларни қисқа муддатда тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

 

Bloomberg томонидан кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотлари асосида ўтказилган таҳлилга кўра, сентабр ойи бошида Ғарбий Европага STG етказиб бериш ҳажми ошган. Бироқ ўтган ҳафта етказиб бериш яна камайган, газ омборларини тўлдириш суръати эса секинлашган.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.