Ўзбекистон

Келгуси йилда каолинни қайта ишлаш бўйича 515 миллион долларлик 40 та лойиҳа амалга оширилади

Унга 460 нафар мутахассис тайёрлаш режалаштирилган.

Келгуси йилда каолинни қайта ишлаш бўйича 515 миллион долларлик 40 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллион нафарга кўпайди. Шунга мос равишда янги уйлар, йўллар ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш кўлами кенгайиб бормоқда. Ўтган даврда 210 миллион квадрат метр турар ва нотурар жойлар фойдаланишга топширилди. Аҳоли учун 565 мингта, аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп хонадон қурилди.

 

Қурилиш материалларининг саноати учун ҳам катта имкониятлар яратилди. Унинг ҳажми сўнгги саккиз йилда 4 баробар ўсиб, жорий йилда 53 триллион сўмга, экспорти эса 1,1 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

 

Энг муҳими, бу тармоқ Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларининг илгари саноати бўлмаган туманларида иш ўрни ва даромад манбаи яратадиган катта «драйвер» соҳага айланди.

 

Шу билан бирга, соҳада маҳсулотлар сифати ва стандартларга риоя этиш, логистика масалалари, янги бозорларга чиқиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани қайд этилди.

 

Жумладан, ПВХ-қувур, фитинглар, пардозбоп тош ва қурилиш ойнаси ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар мавжуд бўлсада, 2024 йилда ушбу маҳсулотлар катта ҳажмда импорт қилингани кўрсатиб ўтилди.

 

Тақдимотда келгусидаги асосий режалар баён қилинди.

 

Хусусан, тармоқда 2,4 миллиард долларлик 112 та лойиҳани амалга ошириш, улар орқали 13,5 мингта иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Стратегик аҳамиятга эга 110 миллион долларлик яна 5 та йирик лойиҳа амалга оширилади. Келгуси йилларда лойиҳалар портфелини 3,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

 

Президентимиз бу лойиҳалар ҳар бир вилоят ва туманнинг мавжуд захиралари, хомашё базаси ва логистика имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши зарурлигини таъкидлади.

 

Қўшни мамлакатларда 4 миллиард доллардан зиёд қурилиш материаллари бозори бор. Бундан ташқари, 26 мамлакатга 9 та маҳсулот экспортини кескин кўпайтириш имкони мавжуд.

 

Мутасаддиларга ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт имкониятларини тўлиқ ишга солиб, ташқи бозорларга чиқишни фаоллаштириш, экспортбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш топширилди.

 

Тақдимотда каолин захираларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам ўрганилди. Юртимизда 1 миллиард тоннадан ортиқ каолин бўлишига қарамай, ҳар йили миллионлаб долларлик чинни импорт қилинаётгани қайд этилди. Шу боис, келгуси йилда каолинни чуқур қайта ишлаш бўйича 515 миллион долларлик 40 та лойиҳани амалга ошириш ва 460 нафар мутахассис тайёрлаш режалаштирилган.

 

Тармоқда энергия самарадорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бугунги кунгача 34 та корхонада энергия аудитининг ўтказилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғи миқдорининг камайишига эришилди.

 

Бу ишларни тизимли давом эттириб, ишлаб чиқарилаётган энергия тежовчи маҳсулотларнинг турини кенгайтириш, қурилишда фойдаланиладиган энергия тежамкор ва экологик маҳсулотларнинг улушини келгуси йили 25 фоизга, 2030 йилга қадар эса 35 фоизгача етказиш вазифаси қўйилди.

 

Маҳсулот сифати ва хавфсизлигини оширишда илм-фаннинг ўрни муҳимлиги, олимларимизнинг салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 

Бу борада Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда 4 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда, Германия, Корея ва Туркиядан олимлар жалб этилган. Амалиёт ва фан интеграциясини кучайтириш доирасида келгуси йилдан қурилиш материаллари йўналишидаги илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун 30 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

 

Корхоналарда рақамли бошқарув ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали таннархни 5-10 фоизга қисқартириш мумкинлиги таъкидланди. Бундай тизимлар жорий этиладиган корхоналарни кўпайтириш мақсадида икки йил давомида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

 

Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида қурилиш материаллари соҳаси ҳам халқаро талабларга мослаштирилмоқда. Ўтган даврда бу борада 125 та халқаро стандарт қабул қилинди. 2026 йилда буни 166 тага етказиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Президентимиз белгиланган режаларни амалга ошириш, юқори сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Келгуси йилда каолинни қайта ишлаш бўйича 515 миллион долларлик 40 та лойиҳа амалга оширилади