Ким Чен Ин қизи билан ҳарбий машғулотлар жойига борди
Улар десантчиларнинг машқларини яқиндан кузатган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг қизи Корея халқ армияси ҳаво-десант қўшинларининг машғулотларида қатнашди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея раҳбари ва унинг қизи кузатув пунктидан дурбин орқали десантчиларни кузатган. Кейин улар отишмани яқиндан томоша қилиш ва ҳарбийлар билан саломлашиш учун пастга тушишди. Ким Чен Ин жангчиларни мақтаб, уларнинг машқлардаги муваффақиятини қайд этди.







