1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“King Long” автобуслари шиналарининг техник ҳолати талаб даражасидами?

“Тошшаҳартрансхизмат” ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга муносабат билдирди.

“King Long” автобуслари шиналарининг техник ҳолати талаб даражасидами?

 

Ижтимоий тармоқларда “King Long” русумли автобусларнинг автошиналари техник ҳолати талаб даражасида эмаслиги акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий тушунтириш берди.

 

Маълумотларга кўра, Хитойдан харид қилинган “King Long” ва “Yutong” русумли автобус ҳамда электробуслар бир вақтда фойдаланишга топширилгани сабабли, ҳар йили куз-қиш мавсумида улардаги автошиналарни оммавий алмаштириш зарурати юзага келади. Бу жараён техник регламентларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Шунингдек, автошиналарга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш мақсадида уларни режа асосида янгилаш ишлари жорий йилнинг ёз мавсумидан бошлаб олиб борилаётгани қайд этилди. Ҳозирда шиналарни босқичма-босқич харид қилиш ва алмаштириш чоралари кўрилмоқда ҳамда мазкур масала “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан доимий назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика