Киев ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар учлигига кирди
Одамларга деразаларини очмаслик тавсия қилинган.

Киев ҳавоси энг юқори ифлосланган шаҳарлар учлигига кирди. Украина пойтахти ўнг қирғоғида кучли тутун кузатилмоқда.
Киевдаги ҳавонинг ифлосланиш индекси 153 ни ташкил этади, бу меъёридан 50 балл юқори ва аҳоли саломатлиги учун хавфлидир. Нафас олиш билан боғлиқ касалликлардан азият чекаётганларга респиратор кийиш, уйдаги деразаларни ёпиш ва ҳаво тозалагичларни ёқиш тавсия этилган.
Шаҳардаги тутунга Киев вилоятининг Вишгород туманидаги Сосновка қишлоғида содир бўлган ёнғин сабаб бўлган. Табиий офат ҳавони мисли кўрилмаган даражада ифлосалнтирган. Ҳозирда алангани ўчириш ишлари давом этмоқда.







