1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Коронавирус пандемияси шу йил бекор қилиниши мумкин

Бу ҳақда ЖССТ бош директори маълум қилди.

Коронавирус пандемияси шу йил бекор қилиниши мумкин

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, жорий йилги CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилмоқда.

 

Унинг фикрига кўра, ҳозир дунёда эпидемиологик вазият нисбатан барқарор. Сўнгги ҳафталарда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пандемия бошланган илк кунларга нисбатан сезиларли даражада кам.

 

 2023 йилнинг қайсидир нуқтасида биз CОVID-19 пандемиясини бекор қилишимизга ишончим комил, — деди Т. Гебрейесус.

Шунга қарамай, ҳали хотиржамликка берилишга бироз эрта. Мутахассислар хулосасига кўра, келгусида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиб, пандемиянинг янги тўлқинини авж олмаслигига кафолат йўқ.

Шу боис, барча аҳоли қатлами, айниқса, хавф гуруҳига мансуб кишилар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари керак. Бу — жамоавий иммунитетни кучайтириш орқали касалликни тўлақонли жиловлашда муҳим.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика