Lifestyle

Космос ҳақида лол қолдирувчи фактлар

Спойлер! Бу фактларни ўқигандан сўнг ўзингизга келишингиз қийин бўлади.

Космос ҳақида лол қолдирувчи фактлар

 

Коинот шунчалик катта ва ундаги обектлар шунчалик узоқ жойлашганки, агар инсоният ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган космик кемалар ясашни ўрганса ҳам, Қуёшга энг яқин жойлашган Альфа Центавра юлдузигача 4 йил учишга тўғри келади.

"Вояжер-1" Ердан ҳам кўп яшайди.

"Вояжер-1" ва "Вояжер-2" космик зондлари инсон қўли билан яратилган аппаратлар орасида сайёрамиздан рекорд даражада узоқлашди ва чексиз самода сайр қилишда давом этмоқда. Иккала зонд ҳам 1977 йилда учирилган, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, улардаги илмий ускуналар 2030 йилгача ишлайди, аммо аппаратларнинг ўзи коинотда учиб юраверади. Улар Қуёш тизимига 225 млн йилдан сўнг қайтиши мумикн. Миллиард йиллардан сўнг, Қуёш Ерни йўқ қилганида ҳам улар учиб юрган бўлади.

 

 Кесслер эффекти

Кесслер эффекти – Ернинг қуйи орбитаси атрофида битта вайронкор воқеа юз берса, коинотнинг яқин майдонини учишга яроқсиз қилиши мумкинлиги ҳақидаги назария. Тасаввур қилинг, йўлдошнинг бирор-бир қисми бошқа йўлдошга урилиб уни парчалайди, ўз ўрнида у ҳам бориб бошқа йўлдошга урилади. Шундай қилиб, Ер учар бўлаклар билан ўралади ва инсоният фазога уча олмай қолади. Бу домино эффектига ўхшайди. Айни пайтда Ерни ўраб турган йўлдошлар Кесслер эффекти ишга тушиши учун етарли.


 Ўз орбитасига эга бўлмаган етим сайёралар мавжуд.

Бундай сайёралар ўз орбитасидан бирор офат оқибатида чиқиб кетган бўлиши мумкин, масалан уни бошқа бир етиб сайёра урган бўлиши мумкин. Агар битта етим сайёра иккинчисига урилса, у яна бошқасига бориб урилади ва бу ерда ҳам Кесслер эффекти ишга тушади.

 

Коинот 95% га биз кўра олмайдиган ва аниқлай олмайдига материяда ташкил топган.

Яъни коинотнинг 95% ини шунчаки тушуна олмаймиз. Коинотнинг 70% и қора энергиядан ва 25% и қора материядир.


Гамма-портлаш Ердаги барча тирик жонни бир неча сонияда йўқ қилиши мумкин.

Коинотда ҳам куни космик порлашлар орасидаги энг кучлилари – гамма-портлашлар юз беради. Бунча миқдордаги энергияни Қуёш 10 млрд йилда ишлаб чиқара олади. Агар бундай портлаш Ердан 10 ёруғлик йили узоқлигида рўй берса, у сайёрадаги барча тирик жонни йўқ қилиши мумкин. Тахминан 443 млн йил олдин шундай гамма-портлаш Ердаги 60% жониворни йўқ қилган.


Коинотда Буюк Аттрактор гравитацион аномалияси мавжуд бўлиб, у ўзидан ўнлаб ва юзлаб ёруғлик йили узоқлигида жойлашган галактикалар ҳаракатига таъсир қилади.

 

 Каррингтон воқеаси

1859 йилда астроном Каррингтон Қуёшда йирик портлашни қайд этган. Бу тўлқин ерга 18 соатда етиб келган, одатда бундай ьўлқинлар сайёрамизга 3 кунда етиб келади. Қуёш тўфони кузатувлар тарихидаги энг катта геомагнит бўронини олиб келган. Бутун дунёда шимол ёрдуси кўринган, айрим жойлашда у шунчалик кучли бўлгани туфайли одамлар уни қуёш чиқиши билан адаштирган. Шунингдек, бутун дунёда телеграф ишдан чиққан. Бу замонавий дунёда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Олимлар Каррингтон воқеасига ўхшаш супертўфон  яна қачон рўй беришини аниқ ҳисоблай олмаган.

 

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"