Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил I чораги якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етган. Шундан 39,8 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи, 7,2 млрд доллари ёки 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

 

Вазирлик таҳлилига кўра, давлат қарзининг ўсишида асосий улуш ташқи қарзлар ҳисобига тўғри келган. Бир йил давомида ташқи қарз ҳажми 4,2 млрд долларга ошган.

 

Давлат ташқи қарзининг 19,7 млрд доллари бюджет тақчиллигини қоплашга сарфланган. Қолган маблағлар бир қатор соҳаларга йўналтирилган.

 

Хусусан, ёқилғи-энергетика саноатига 5,6 млрд доллар, транспорт соҳасига 3 млрд доллар, қишлоқ ва сув хўжалигига 3,3 млрд доллар, уй-жой коммунал хўжалигига 3,2 млрд доллар ажратилган. Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларга эса жами 3,6 млрд доллар йўналтирилган.

 

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 624 млн доллар, кимё саноатини ривожлантириш учун 607 млн доллар жалб қилинган.

 

Давлат ташқи қарзининг 22,3 млрд доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлардан олинган. Улар орасида Жаҳон банки Ўзбекистоннинг энг йирик кредитори бўлиб, қарз қолдиғи 9,04 млрд долларни ташкил этган. Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган маблағлар ҳажми эса 8,3 млрд долларга етган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки олдидаги қарзи 2,3 млрд долларни, Ислом тараққиёт банки олдидаги мажбуриятлари эса 1,1 млрд долларни ташкил қилмоқда.

 

Ташқи қарзнинг яна 11,6 млрд доллари ёки 29 фоизи хорижий ҳукуматларнинг молия институтларидан олинган. Жумладан, Хитой молия ташкилотларидан 3,9 млрд доллар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа япон институтларидан 3,1 млрд доллар жалб қилинган.

 

Шунингдек, давлат томонидан чиқарилган облигациялар орқали инвесторлардан 5,8 млрд доллар маблағ жалб этилган.

 

Аввалроқ Марказий банк 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82 млрд доллардан ошганини маълум қилган эди. Ушбу сумманинг 40,5 млрд доллари давлат секторига, 41,7 млрд доллари эса банклар ва корхоналар зиммасига тўғри келади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.