Ўзбекистон

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчининг отаси ИИО ходимига маъмурий материалларни судга юбормаслик учун пора таклиф қилган.

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Навоий вилоятида хизмат вазифасини ҳалол бажарган йўл-патруль хизмати ходими пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2026 йил 7 апрель куни Кармана туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобилини тўхтатиб, текширув ўтказган. Натижада ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётгани аниқланган.

 

Шундан сўнг қоидабузарлик бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Маълум қилинишича, эртаси куни ҳайдовчи отаси билан ЙПХ ходимлари ҳузурига келган. Фуқаро маъмурий материалларни судга юбормаслик ҳамда автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 1000 доллар пора таклиф қилган.

 

Ходим ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ЙПХ инспекторига таклиф қилинган порани беришга уринган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, пора олишдан бош тортган капитан Шербек Турхонов давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 12 миллион 360 минг сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланган.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.