Жаҳон

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Суд қарорига кўра, муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

АҚШнинг Колумбия округи суди Вашингтондаги Кеннеди номидаги Ижро санъатлари маркази номидан Доналд Трамп исмини олиб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Судья Кристофер Купер қарорига кўра, марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак. Шунингдек, Трамп номи бинонинг фасади, барча жисмоний ва рақамли белгилар ҳамда расмий материаллардан олиб ташланади.

 

Суд марказни 2026 йил 4 июлдан бошлаб икки йил муддатга реконструкция ишлари учун ёпиш ҳақидаги қарорни ҳам тўхтатди.

 

Доналд Трамп 2025 йилда марказ васийлик кенгашининг бир қатор аъзоларини алмаштириб, ўзини кенгаш таркибига киритган ва кейинчалик унинг раиси этиб сайланган эди. Ўша йил декабрь ойида бошқарув кенгаши муассаса номини “Доналд Ж. Трамп ва Жон Ф. Кеннеди номидаги Ижро санъатлари мемориал маркази” деб ўзгартиришга қарор қилган.

 

Бироқ суд Кеннеди маркази тўғрисидаги қонунчиликда муассаса Жон Ф. Кеннеди хотирасига бағишланган марказ сифатида белгиланганини таъкидлади. Қарорда қайд этилишича, марказ номини ўзгартириш ваколати фақат Конгрессга тегишли.

 

“Кеннеди марказига номни Конгресс берган ва уни фақат Конгресс ўзгартириши мумкин”, дейилади суд қарорида.

 

Суд қарорига мувофиқ, марказнинг расмий номи яна “Жон Ф. Кеннеди номидаги Ижро санъатлари мемориал маркази”га қайтарилади. Муассаса 1971 йилда АҚШнинг 1963 йилда суиқасд оқибатида ҳалок бўлган президенти Жон Кеннеди хотирасига бағишлаб очилган.

 

Марказ бошқаруви вакиллари қарор устидан апелляция берилишини маълум қилди. Муассаса матбуот котиби Рома Даравининг айтишича, улар апелляция суди Трампнинг мамлакат маданият марказига қўшган ҳиссасини эътироф этиш ҳақидаги кенгаш қарорини қўллаб-қувватлашига ишонмоқда.

 

Доналд Трамп эса ижтимоий тармоқдаги баёнотида Конгресс билан ҳамкорликда муассасани қайта тиклаш бўйича ишлашини маълум қилди.

 

Мазкур можаро бўйича даъво Огаё штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти ва бир гуруҳ собиқ васийлар томонидан киритилган. Улар бошқарув кенгаши таркибидаги ўзгаришлар ҳамда марказни ёпиш режалари қонунга зид эканини таъкидлаган эди.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.