Ўзбекистон

Кредит кечикиши банклар учун даромад манбаига айланмаслиги керак — Марказий банк

Айрим банкларда кредит тўловлари кечиктирилганда фоизлар 180 фоизгача оширилаётгани аниқланиб, Марказий банк бундай амалиёт банк тизимига ишончни пасайтиришини таъкидлади.

Кредит кечикиши банклар учун даромад манбаига айланмаслиги керак — Марказий банк

 

Марказий банк томонидан тижорат банклари тузаётган кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилган тақдирда қўлланилаётган жарима ва молиявий санкциялар таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижасида айрим банклар амалиётида адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид ҳолатлар аниқланиб, уларга расмий огоҳлантириш хатлари юборилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Таҳлил жараёнида айрим тижорат банкларида:

  • кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкадан бир неча баробарга ошиб, айрим ҳолатларда 150–180 фоизгача етаётгани;
  • кредит фоизларини кеч тўлаш ҳолатларида энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня қўлланилаётгани;
  • кредиторнинг реал харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар ундирилаётгани аниқланган.

 

Шунингдек, айрим ҳолатларда оширилган фоиз ставкаси, пеня ва бир марталик жарималар бир вақтнинг ўзида қўлланилиб, қарз олувчилар зиммасига ортиқча молиявий юк юкланаётгани қайд этилган. Натижада тўловни кечиктириш билан боғлиқ умумий харажатлар кредитни ўз вақтида хизмат кўрсатиш қийматидан бир неча баробар ошиб кетмоқда.

 

Марказий банкнинг таъкидлашича, бундай амалиёт кредитор учун қарзни ўз вақтида ундиришдан кўра, кечикиш ҳолатидан молиявий фойда олишни рағбатлантирувчи иқтисодий моделни шакллантирмоқда. Бу эса кредит шартларининг шаффофлиги ва очиқлигига путур етказади ҳамда қарз олувчиларнинг кредит олиш пайтидаги реал молиявий хавфларни тўлиқ баҳолашига тўсқинлик қилади.

 

Марказий банк ушбу ҳолатлар томонлар манфаатлари мувозанатини бузиши, ижтимоий хатарларни кучайтириши, фуқароларнинг мурожаатлари сонини ошириши ҳамда банк тизимига бўлган ишончни пасайтириши мумкинлигини қайд этди.

 

Шу муносабат билан тижорат банкларига:

  • кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкциялар компенсацион характерга эга бўлиши;
  • тўловни кечиктириш оқибатлари қарз олувчилар учун олдиндан аниқ ва тушунарли тарзда белгиланиши;
  • кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш тавсия этилди.
custom img

Блогер фирибгарликда ва пора олишда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

custom img

Тошкентда талабалар ва уй эгаси ўртасида ижара пули сабаб жанжал юз берди

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда ҳамда ҳужжатларни туман судига юбориш режалаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

Мазкур ҳудудлардаги ишчи комиссиялар лойиҳаларни амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқмагунча чеклов сақланиб қолади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади — CNN

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"