1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Кутилмаган ташриф: Зеленский Японияга эмас, Саудияга борди

Аввалроқ, Украина етакчисини Хиросима шаҳрига бориши айтилган.

Кутилмаган ташриф: Зеленский Японияга эмас, Саудияга борди

 

Аввалроқ Япониянинг Хиросима шаҳрига бориши айтилган Владимир Зеленский Жиддага учиб борди. Бу ҳақда у Telegram каналида маълум қилди.

 

«Араб давлатлари лигасида чиқиш қиламан. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан учрашиб, икки тарафлама музокара ўтказаман», — деб ёзган Зеленский.

 

Бугун Саудия Арабистони пойтахтида Араб давлатлар лигаси саммити бошланади.

 

Украина президенти у ерга Польша орқали француз самолётида учиб борди.

 

Унинг сўзларига кўра, музокара «тинчлик формуласи» ва кейинги йил қишда мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика