Жаҳон

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Эрон билан урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, мамлакатга қарши ҳарбий амалиётларни давом эттириши ва Эронни йўқ қилиши мумкинлигини айтди.

 

Трампнинг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишга қаратилган. У бошқа давлатларни ҳам Эронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва уни музокарага мажбур қилишга чақирди.

 

«Мен муҳим қарор қабул қилишим керак. Эрон билан келишувга эришиладими ва бу келишув уларга қайта тикланиб, аввалгидан ҳам кучлироқ давлатга айланиш имконини берадими? Ёки мен Ислом Республикасини тезда йўқ қиламанми?» — деди Трамп.

 

АҚШ президенти Эрон билан тинчлик келишувига эришиш мумкинлигини айтар экан, бундай битим ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилишини кутаётганини билдирди.

 

Трамп, шунингдек, АҚШнинг Ғарбий яримшардаги ҳарбий устунлигини ҳимоя қилди. У Венесуэлага нисбатан олиб борилаётган сиёсатни АҚШ ўз ҳудудига яқин жойларда хорижий таҳдидларга йўл қўймаслигининг исботи сифатида кўрсатди.

 

БМТдаги нутқида Трамп Мексика ва Кубага нисбатан АҚШ сиёсатига ҳам тўхталди. У Мексикани картель зўравонлигининг маркази деб атаб, мамлакат ҳукуматини ўз ҳудуди устидан назоратни қайта тиклашга чақирди. Куба масаласида эса Вашингтон мамлакатдаги вазиятни тубдан ўзгартиришга интилаётганини айтди.

 

Трамп БМТни ҳам танқид қилиб, ташкилотдаги бюрократияни қисқартириш бўйича АҚШ амалга ошираётган ишларни тилга олди. Шунингдек, у Халқаро жиноий суд АҚШ ҳарбий хизматчиларига нисбатан юрисдикцияга эга эмаслигини таъкидлади.

 

Трампнинг БМТдаги чиқиши АҚШ кучлари Эрондаги икки зарбада ҳарбий жиноятлар содир этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги БМТ фактларни аниқлаш миссияси баёнотидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. 

 

Миссия зарбалардан бири Эрон жанубидаги Минаб шаҳридаги қизлар мактабига текканини билдирган.

 

Нутқидан сўнг Трамп 11 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллар билан учрашиши режалаштирилган. Улар орасида Украина президенти Володимир Зеленский, Венесуэланинг муваққат раҳбари Дел­си Родригес ҳамда Форс кўрфази давлатлари — БАА, Саудия Арабистони, Уммон, Баҳрайн, Kувайт ва Қатар вакиллари бор.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.