1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Lacetti автобус билан тўқнашиб кетди

Оқибатда 21 ёшли йигит вафот этган.

Lacetti автобус билан тўқнашиб кетди

 

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 2024 йил 25 май куни 09:15 ларда Ш.Рашидов туманидан ўтган йўлда содир бўлган.

 

2003 йилда туғилган Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи С.A. Lacetti'ни Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, қайрилиб олши қисмида 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилган.

 

Шу вақтда Тошкент-Самарқанд йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1971 йилда туғилган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи X.Р. бошқарувида бўлган йўловчи автобуснинг йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир қилган.

 

Натижада, Lacetti салонида бўлган 2003 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 2004 йилда туғилган яна бир йўловчи ва автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқазилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика