1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Левандовски собиқ жамоасига қарши

Бугун Чемпионлар лигасида “Барселона” “Бавария”га қарши майдонга тушади.

Левандовски собиқ жамоасига қарши

 

Яна бир неча соатлардан сўнг, “Бавария” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида “Барселона”ни қабул қилади. Бу ўйиннинг асосий интригаси полшалик ҳужумчи Роберт Левандовски билан боғлиқ. Ёзда Робертнинг Германиядан Испанияга кўчиб ўтиши трансфер ойнасининг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

 

Биз узоқ вақтдан бери Левандовскининг кетма-кет голлар уриб, рекордларни янгилашига ўрганиб қолганмиз. Аммо, трансфер унга қандай таъсир қилди? Бу ҳақда бироз мулоҳаза юритиб кўрамиз.

 

Илғор статистикани янада яхшилаш вақти келди. Ёздаги трансфернинг Левандовскига таъсирини кўрсатиш учун, унинг ўтган ва жорий мавсумдаги ўйинларини солиштиришнинг ўзи кифоя.

 

Полшалик футболчининг зарбалари ўтган йилгига қараганда аниқроқ бўлиб чиқмоқда. Ўтган мавсумда Робертнинг 57 фоиз уринишлари аниқ нишонга борган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 69 фоизга етди. Шунингдек, энг муҳими Левандовски имкониятларини голга айлантира олмоқда. Бу мавсумда Робертнинг гроссмейстерлик кўрсаткичи 45 фоизни ташкил этяпти. Ўтган мавсумда бу 35 фоиз эди. Бу натижалар Роберт фаолиятига ижобий таъсир қилмоқда ва у ўсишда давом этмоқда. Испания чемпионати доирасида футболчи ҳали жуда кам ўйин ўтказди. Шунинг учун якуний хулосани, мавсум охирида чиқаришимиз мумкин. Бироқ, айни дамда ҳужумчи қайд этаётган натижалар шунчаки ҳайратланарли. Роберт ҳар ўйинда ўзининг ҳисобига гол ёздириб қўймоқда. Агар, у жароҳат олмайдиган бўлса, “Барса” ҳужумчиси яна рақиб дарвозасига кўплаб тўп киритиши мумкин. Левандовскининг аниқ паслар фоизида ҳам ўсиш кузатилганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, ҳужумчи икки мавсумни ҳисобга олсак, яккакурашларнинг 40 фоизида ғалаба қозонган.

 

Футболчи “Бавария” жамоасига энди қўшилган вақтлари унчалик машҳур ҳужумчи эмасди. Шу сабабли ҳам Мюнхен клубидаги биринчи мавсумининг бошида еттита ўйинда иккита гол уришга эришганди. Кейинчалик эса ўйинида анча ўзгариш ясай олди. Жамоасининг ва чемпионатдаги энг яхши тўпурарга айланди.

 

Ҳозир Испанияда Левандовски еттита ўйинда 10 та гол ва икки голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

 

Роберт Левандовски бугун “Бавария”га қарши ўйинга яхшигина мотивация билан чиқади. Поляк уйга меҳмон сифатида қайтмоқда. Бу тўқнашувда Левандовскини тўхтатиш ниҳоятда қийин бўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика