“Ливерпул” мюнхенликлар билан Мане трансфери бўйича келишолмаяпти
Немис жамоаси футболчи учун 29 миллион евро бермоқчи.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ливерпул» ҳужумчи Садио Мане учун молиявий таклифини 35 миллион еврога оширишга тайёр. Бу ҳақда «Sky Sport Germany» нашри хабар берди.
Манбага кўра, клублар товон пули борасида келишмовчиликлар туфайли футболчининг трансфери борасида муросага келолмаяпти.
Аввалроқ, «Ливерпул» мюнхенликлар 30 ёшли сенегаллик футболчи учун таклиф қилган маблағдан қониқмагани ҳақида хабар берилганди. «Бавария» 29 миллион евро таклиф қилган (бонуслар билан бирга).
Эслатиб ўтамиз, Мане 2016 йилда «Саутгемптон»дан 41,2 миллион эвро эвазига «Ливерпул»га ўтган эди. Ўшандан бери сенегаллик ҳужумчи 269 та ўйинда 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига этади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.







