Ўзбекистон

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарувдаги ваколатлари кенгайтирилмоқда

Энди Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматлари учун тарифларни белгилайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарувдаги ваколатлари кенгайтирилмоқда

 

 

Янги Конституцияга мувофиқ маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларининг бир-биридан ажратилиши уларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқишни талаб этди. Шу асосда давлат ва жамият бошқарувидаги ролни кучайтириш мақсадида қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун янгиланди. Эндиликда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ичимлик суви ва оқова тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлди.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматлари учун тарифларни белгилайди. Бу эса ҳудудий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиш имконини кенгайтиради.

 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари эса ушбу соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади, ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди. Бундан ташқари, хусусий секторни жалб этиш ва лойиҳалар ижросини мониторинг қилиш ҳам уларнинг вазифалари қаторига киритилган. Мутахассислар ушбу ўзгаришлар ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳудудий лойиҳаларга инвестицияларни янада самарали жалб этишга хизмат қилишини кутмоқда.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"